Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Чет элда меҳнат қилишнинг ҳуқуқий асослари


Чет элда меҳнат қилишнинг ҳуқуқий асослари

Кейинги йилларда мамлакатимизда чет элга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Чет элга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетиш, яъни, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида қонун ҳужжатлари қабул қилиб келинмоқда.
Хусусан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ишончли, шу жумладан уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратишни назарда тутувчи, меҳнат мигрантлари ва улар оила аъзоларининг яшаши ва меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш учун ваколатли идоралар билан республиканинг ҳамда хорижий давлатлар маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мазкур йўналишнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2019 йилдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ–5785-сон Фармони қабул қилинган.
Фармонга кўра, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, давлат томонидан уларнинг мамлакат ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишончли ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини кучайтириш мақсадида,
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши;
- меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредит тўловларини «Азия инвест банк» акциядорлик жамияти ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизмини жорий қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасидан кетган меҳнат мигрантлари кўпроқ йиғилган Россия Федерацияси ҳудудларида «Азия инвест банк» акциядорлик жамиятининг банк инфратузилмасини ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг масофавий каналларини кенгайтириш чораларини кўриш.
- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
меҳнат мигрантларига — хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган, бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга, шу жумладан тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржаси билан микроқарзлар бериш;
суғурта компанияларига - йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.
Бундан ташқари, “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3839-сонқарори, Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 725-сон қарорлари ҳам меҳнат мигрантлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳисобланиб, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга асос бўлиб хизмат қилади.


Навбаҳор туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси У.Сувонов