Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Навоийда “Ҳуқуқий билимлар куни” юқори савияда ташкил этилди.


Навоийда “Ҳуқуқий билимлар куни” юқори савияда ташкил этилди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, шунингдек, ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 12 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар хиёбони”да 1250 нафардан ортиқ аҳоли иштирокида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди.
Тадбир юртимиз мадҳияси янграши билан бошланди.
Тадбирда “Нотариус маслаҳати”, “Адвокат маслаҳати”, “ФҲДЁ маслаҳати” ҳамда “Адлия маслаҳати” каби бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилиши натижасида 26та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 та давлат хизмати кўрсатилди.
Хусусан, мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари”, Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида “Сайлов билимдони” танловининг ўтказилиши тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади.
Вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш берувчи ташкилотлар томонидан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Танлов шартларида ғолби бўлган барча иштирокчилар тақдирланди.
Айниқса, сайл сўнгида Амир Темурнинг қонун устуворлиги ва адолатли жамият барпо этишга оид мурожаати тингланди. Ушбу мурожаат ёшларда ватанга бўлган дахлдорлик ҳисси кучайишига туртки бўлди.