Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ


АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ

Қизилтепа туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Қизилтепа туман адлия бўлими томонидан тумандаги 6 та касб-хунар коллежида ишловчи 380 ортиқ ишчи ва хизматлар билан коллеж маъмурияти ўртасида тузилган меҳнат шартномалари жорий йилнинг июль-август ойларида Меҳнат Кодексининг  100-моддаси, 2-қисми 1-бандига биноан бекор қилинган.

Бироқ, амалдаги Мехнат Кодексига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга бериладиган тўловларни берилишида биринчи навбатда Меҳнат Кодексининг 110-моддасида белгиланган муддатларда ходимга тегишли иш хақи берилганлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланмаган асосий ва қўшимча таътиллари учун пуллик компенсация тўланганлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганда Меҳнат Кодексининг 109-моддасига биноан ходимга ўртача ойлик иш хақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси берилганлиги, ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда унга моддий ёрдам бериш учун қўшимча кафолатлар берилганми (Меҳнат Кодексининг 67-моддаси), ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан уни қонунларда ўрнатилганидан юқори пул тўловлари (масалан, ишдан бўшатиш нафақаси ойлик иш хақидан ортиқ тўлаш) ёки қонунларда кўрсатилмаган пул тўловлари тўғрисидаги талаблари, агар бу тўловлар берилиши жамоа келишуви, жамоа шартномаси ҳамда ходим билан тузилган меҳнат шартномасида кўзда тутилган бўлса, тўланмасдан келинган.

Туман адлия бўлимининг вилоят молия бошқармаси, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи ҳамда касб-хунар коллежлари директорлари номига тақдимномалар киритилиб, қонунга зид қабул қилинган 40 та буйруқ бекор қилиниб, қайта расмийлаштирилди ҳамда ишчи ва хизматларга 449 млн. 831 сўмдан ортиқ бир марталик бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилишига эришилди.

Судларга коллеж ишчи ва хизматчиларнинг манфаатларини кўзлаб, меҳнат муносабатларидан келиб чиққан низолар юзасидан 22 та даъво аризалари киритилди.

 

Қизилтепа туман адлия бўлими бошлиғи

Асадов Абдували Тошевич