Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни нима ҳақида?


“Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни нима ҳақида?

Сенат томонидан ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни ҳам  маъқулланди.

Қонун 16 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланди.

Чет давлатларда пулдор инсонлар маданият ва санъат қўллаб қувватлаш яъни меценатлик ишларини амалга ошириши ҳақида кўп эшитганмиз. Чет давлатларда маданият ва санъат ёдгорликлари, экспонатларни асраб авайлашда давлат улуши 30 %ни ташкил этади қолгани хусусий капитал эгалари томонидан асалга оширилади.

Юртимизда ҳам бундай ишлар амалга оширилмоқда ва бу қонун ушбу муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, меценатлик маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.

Қонун маданият ва санъатни, шунингдек маданият ва санъат соҳасидаги илм-фанни, таълимни, маърифатни ҳамда бошқа фаолиятни ривожлантириш мақсадида ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, унда таянч тушунчалар киритилиб, унда меценат, меценатлик (меценатлик фаолияти), меценатлик кўмаги, меценатлик кўмагини олувчи тушунчалари очиб берилган.

Унга кўра меценатлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадларида амалга оширилиб, жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик асосида амалга оширишиши белгиланган.

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Меценат  эса илм-фан ва санъат соҳасини ривожлантириш учун беғараз ва кўнгилли тарзда моддий ёрдам ажратадиган шахс ҳисобланади.

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш кабилар орқали ушбу фаолиятни қўллаб-қувватланиши кўрсатилган.

Яна бир жиҳатни инобат олиш керак, Меценатлик кўмаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмаслиги белгиланди.


Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Ш.Зайниев