Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“Адлия минбари”


“Адлия минбари”

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлайди.

Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловидир.

Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар белгилашга оид ваколати чиқарилди