Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“Адлия минбари”


“Адлия минбари”

“Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (8-сон, 08.01.2020 й.) қабул қилинди.

2020 йил 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади.

2020 йил 1 мартга қадар тадбиркорликни ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.

Ушбу тизимни ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузилади.

Қарор билан Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, баҳолаш ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.

Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.

Баҳолаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.