Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

АДЛИЯ БЎЛИМИ: БАРЧАСИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ.


АДЛИЯ БЎЛИМИ: БАРЧАСИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ.

Навбаҳор туман “Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежида фаолият олиб борган фуқаролар Ж.Шомуродов ва Э.Сафаровлар 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб сайлов компаниясига жалб этилганлиги, лекин улар билан “Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежи ўртасида меҳнат шартномаси бекор қилинмаган бўлсада, иш ҳақлари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб 06.12.2019 йилда туман адлия бўлимига мурожаат қилди ва мурожаат мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Ж.Шомуродовга иш берувчи томонидан Меҳнат Кодекси талаблари бузилган ҳолда 2019 йилнинг октябрь, ноябрь ойлари ва декабрь ойининг 23 санасигача жами 7 млн. 068 минг 453 сўмлик, 2019 йилнинг август-ноябрь ойлари ва декабрь ойининг 23 санасигача жами 11 млн. 999 минг 689 сўм жами 19 млн. 999 минг 689 сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

         Юқоридагиларга асосан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва қисқа муддат ичида иш ҳақларини тўлаб берилишини таъминлаш юзасидан Навоий вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи номига тақдимнома киритилди.

         10.01.2020 йилдаги тақдимнома муҳокамаси натижалари бўйича тўлаб берилиши лозим бўлган жами 19 млн. 999 минг 689 сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.