Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Марҳума қиз учун тўланган олти йиллик тўлов тўхтатилди


Шоҳиста Санақулова Зарафшон шаҳридаги аҳоли ётоқхоналаридан бирида истиқомат қилади. Маълумки, ётоқхоналарда ўрин жойи учун тўловлар мавжуд. Аслида бу тўловлар рўйхатда бўлган ва ўрин-жойни банд этганлардан ундирилади. Аммо Ш.Санақулова вафот этган қизи учун ҳам ана шундай тўловни тўлаб келган. Ваҳоланки, онанинг фарзанди вафот этганига 6 йил бўлди. Тўловни униришга асос эса, қизнинг ҳамон тириклар рўйхатида юргани эди.

— Қизим туғма юрак нуқсони билан дунёга келган эди. Бир кун ҳам уйга борганимиз йўқ. 6 ой давомида шифохонада ётдик. Унга яхши қарашгани билан натижа бўлмагандан сўнг, йўлланма орқали бошқа шаҳарга кўрсатишга олиб кетаётганимизда болам йўлда вафот этди. Асли хатирчиликмиз. Шунинг учун,  қизимни Хатирчидаги қабристонга дафн қилганмиз — дейди Ш.Санақулова.

Бу воқеа 2014 йилда юз берган. Шундан буён, фуқаро қизининг вафоти тўғрисидаги гувоҳномани ололмаган. Унинг Зарафшон шаҳар адлия бўлимига мурожаатидан сўнг, ҳолатни бартараф этиш чоралари изланди.

— Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома 2 ҳолатда берилиши мумкин. Оила кодексининг 225-моддасида кўрсатилганидек, бундай пайтда тиббиёт ходиминниг ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаси ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори керак. Юқоридаги каби вазиятда тиббий гувоҳнома олиш имконсиз, чунки шифокор чиндан ҳам болада ўлим ҳолатини қайд этмаган.

Муаммо суд орқали ҳал этилди. Навоий вилоят ФХДЁ архиви, Хатирчи тумани ФХДЁ бўлими, Хатирчи тумани Ободонлаштириш бошқармаси, Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаларидан тегишли ҳужжатлар йиғилиб, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига адлия бўлими томонидан даъво аризаси киритилди.

Фуқаро мурожаати қаноатлантирилгач, тўловлар масаласида юзага келган тушунмовчиликларга ҳам чек қўйилди.

Мансур КАРИМОВ,
Зарафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи