Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ ЁКИ, ШАКЛАН ЎЗГАРТИРИЛИШИ ХОДИМЛАР ИШ ҲАҚИНИНГ ТЎЛАНМАСЛИГИГА АСОС БЎЛОЛМАЙДИ


Зарафшон шаҳарида истиқомат қиладиган З.Абдуллаев шаҳар адлия бўлимига иш ҳақини ундириб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича фуқаро 2018-2019 йилларда “Баҳор савдо комплекси” маъсулияти чекланган жамиятида директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда мазкур ташкилот “Баҳор савдо комплекси” акциядорлик жамияти сифатида фаолиятини давом эттириб келмоқда. Бироқ ташкилот мутасаддилари унинг ишлаган даврида қолиб кетган ойлик иш ҳақини тўлаб беришмаган. Фуқарога ташкилот шакли ўзгартирилгани асос сифатида кўрсатиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тегишли муддатларда тўлаши шарт. Мазкур кодекснинг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ, вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи раҳбарлари иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беришлари белгиланган.

Шу асосга кўра, фуқарога ойлик иш ҳақларини тўлиқ ундириб берилди. ҳамда “Баҳор савдо комплекси” акциядорлик жамияти директори Р.Файзиевнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, Зарафшон шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилди.

 

Ориф Носиров

Зарафшон шаҳар адлия бўлими бош мутахассиси