Yangiliklar
ТОШКЕНТ давлат юридик университетида "Республикада юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари" мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Германия Федерал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик Германия фонди (IRZ) иштирокида ташкил этилди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти такомиллашиб, жамиятдаги демократик ўзгаришлар туфайли ижтимоий йўналишдаги кўплаб янги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этилишига замин яратилди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмасининг конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш бўйича Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш масаласига бағишланди.
Бутун мамлакатимиз бўйлаб муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.