Yangiliklar
Кармана туманидаги “Баркамол авлод маркази”да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят ҳудудий бўлими ҳамда Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун – моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туман ҳокимлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Адлия вазири ўринбосари А.Усманов мамлакатимизда тарихан қисқа вақт ичида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилганлигини, бу муваффақиятларга бағрикенг, меҳнаткаш халқимизнинг юксак ақл-заковати, жасорати, фидойилиги натижасида эришилганлигини аниқ далиллар орқали алоҳида қайд этди.
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини истиқлолимизнинг қутлуғ 24 йиллик тўйи билан самимий муборакбод этади.
Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга