Yangiliklar
2016 йилнинг 28 октябрь куни Олма-ота шаҳрида Қозоғистон Республикаси адлия вазири М.Бекетаев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлик ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.
“Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланўтказиладиган ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида “Менинг овозим — Ватаним келажаги” мавзусидаги тарғибот акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.
Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Республика Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётида оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди.