Yangiliklar
13
Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир
Адлия органлари томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан турли ҳуқуқий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
09
Аграр соҳани ривожлантириш истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш истиқболларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
27
ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
Адлия органлари ва муaссасалари жамоаси кўп миллатли халқимизни янги 2014 йил билан самимий муборакбод этади.
20
Норма ижодкорлиги: ютуқлар ва муаммолар
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида, норма ижодкорлиги фаолиятини самарали ташкил қилишга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда.
13
Коммунал соҳадаги қонунчилик
Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида “Фуқароларнинг коммунал соҳадаги истеъмол маданиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
06
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.
05
Байрамга бағишланган тадбир
Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.
27
Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолати
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш бўйича инспекциялар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек инспекциялар фаолиятига услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
26
Инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрь кунига қадар “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар иштирокида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
19
Суд экспертизасини ривожлантириш истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.