Yangiliklar
Эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши фуқаролик жамиятининг асосий мезонларидан саналади.
Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.