Yangiliklar
Кармана туман ҳокимлигида "бир дарча" марказ ходимлари ва “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун - моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Қизилтепа туман ҳокимлигида Ўзбкистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига бағишланган семинар бўлиб ўтди.