Yangiliklar
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Адлия вазирлигининг масъул ходимлари, “ягона дарча” марказлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимотини ўтказиш юзасидан амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилиб келанаётган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” республика кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Аҳоли орасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш омиллари”мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Навоий давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли академик лицейи мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланишг” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола” йили муносабати биланўтказилаётган “Оилалар саодати – мустақиллик самараси” мавзусидаги Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган номзодлар, партиядан сайланган депутатлар, вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилоти фаоллари иштирок этди.
Ёш авлодни гиёҳвандлик иллатидан асраш, ёшлар орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиниши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга бағишланган навбатдаги йиғилиш Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида ташкил этилди.