Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун–моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб – қувватлаш мақсадида Навоий шаҳридаги “Баркамол авлаод” болалар ижодиёт марказида Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилаётган “Конституция – бахтимиз пойдевори” республика кўрик - танловининг Навоий вилоят босқичи ўтказилди.
Конимех туман ҳокимлигида Ўзбкистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳудуд иқтисодиётида ҳусусий мулк улуши ва аҳамиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши йўлида тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотда улушини изчил оширишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.